Қорақалпоғистон Республикаси Сувхўжалиги вазирлигида ҳужжатлар билан ишлашиш, ижро интизоми ва мурожаатлар, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган вазифалар кенг муҳокама этилди.

Унда вазирлик аппарати ходимлари ҳамда ҳудудлардаги барча тизим ташкилотлари раҳбарлари видеоконференцалоқа тарзда иштирок қилди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев тизим ташкилотларда ҳужжатлар билан ишлашиш борасидаги ишларни танқидий таҳлил қилиб, бу борада хато камчиликларга тўхталиб ўтди. Бир неча тизим ташкилотининг иш юритувчиларига бириктирилган компьютерлар “Edo.ijro.uz” електрон ҳужжат тизимида ишлаш имконига эга эмаслиги танқид қилиниб, уларни мазкур дастурда ишлашга мослаш ёки янгисига алмаштириш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда, вазирликнинг Ижро интизоми шуъбаси раҳбари С.Худайбергенова, Мурожаатлар билан ишлашиш бўйича бош мутахассис Г.Каллиеваларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ҳимоя зоналари ва ёрдамчи хўжаликларга тўқсонбосди экинларини экиш, ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш каби масалалар ҳам кенг муҳокама этилди. Канал ва коллекторда балиқ боқиш мақсадида ташаббускорларга тегишли шартлар асосида ижарага беришни ташкил қилиш учун вазирликнинг Бош юрисконсульти У.Абдиевга тегишли Низомни ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилишда видеоконференцалоқа шаклида Элликқалъа туманидан қатнашган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот ресурс ва таҳлил маркази бўлим бошлиғи, вазирликдан бириктирилган вакил Н.Атакулов ҳам сўз олиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида амалга ошириладиган вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, махсус хизмат ва куз-қиш тадбирларини амалга оширишда режага нисбатан ҳар бир туманда белгиланган ишларни бажаришга зарур бўладиган маблағларни аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш юзасидан вазифалар белгиланди.

Йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, яъни кейинги йил учун шартномалар тузиш борасида сусткашликка йўл қўяётган Шуманай, Қонликўл, Нукус, Қўнғирот, Чимбой, Амударё, Беруний туманларининг ирригация бўлими раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда куз-қиш тадбирлари, қора металлар парчаларини йиғиб топшириш, тизим ташкилотларида фойдаланилмай турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш масалалари бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати