ХЎЖАЙЛИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

__  Олдин хабар берганимиздек, Хўжайли туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари сув хўжалиги объектлари ва сув тежовчи технологиялар жорий қилинган далалар билан танишиб чиқдилар. Куннинг иккинчи ярмида, Хўжайли тумани ҳокимлиги мажлислар залида мавзу юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

__  Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг  Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассис Абу Қидирбаев, туман ирригация бўлими раҳбари Эркин Қалмуратов, “Midasiatex Cluster» МЧЖ раҳбари Канияз Аташевлар туманда сув   хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда сув истеъмолчиларига сувни етказиб бериш борасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумотлар беришди.

 

__  Туман ирригация бўлими раҳбари Эркин Қалмуратовнинг маълумот беришича Хўжайли туманидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида жорий вегетация даври учун 195 млн м3сувмиқдори ажратилган.  2023 йил ҳосили учун туманда фаолият юритаётган 136 та фермер хўжаликлари (1 та пахта тўқимачилик кластер) томонидан жами 6000 гектар ер майдонларига пахта экилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу майдонларда биринчи суғориш ишлари тўлиқ якунланган ва 157 гектар майдонда 2-суғориш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар экиш ва аҳолининг томорқа майдонларини суғориш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

__  Хўжаликлараро каналларнинг 10 км.да тозалаш ишлари 4 дона гидротехник иншоатв а 2 дона гидропост ўрнатилди ҳамда 86.5 кмички суғориш тормоклари тозаланди. Ички каналларда 148 дона гидротехник иншоатва 10 дона гидропостлар ўрнатилди. Шунингдек,  туман ирригация бўлими ҳисобадига 15та хўжаликлараро каналларда 47,6 км қисмида қазиб-тозалаш ҳамда 16 дона гидротехник иншоот ўрнатиш ишлари бажарилди.

__  Жорий йилда 52 гектар майдонида томчилатиб суғориш технологияси тўлиқ ишга тушурилди. Хўжайли туманида 2023 йил сув хўжалиги объектларида сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида “онлайн” режимида назорат қилиш учун туманда 33 дона “Ақилли сув” онлайн қурилмасини ўрнатилди.

__  Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига сув хўжалиги масъулларидан жавоблар олди.  Шунингдек, тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Ғ.Отажонов сўзга чиқиб, сув истеъмолчиларининг талабларини ижро қилиш, яъни уларга сув етказиш юзасидан амалиётга татбиқ қилинган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

__  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 196-сон қарори асосида қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришнинг устувор йўналишларига кўра, сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилиб, эндиликда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича хизматларни шартномага асосан кўрсатиш тартиби белгилангани маълумот учун келтириб ўтилди. Бу борада ОАВ вакиллари ўзларининг материалларида  сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари ҳақида ҳам ёритиб боришлари тавсия қилинди ва бу борада Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги билдирилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати