Беруний туманидаги “Маҳтумқули-1” коллектори 1972 йилда қазилиб фойдаланишга топширилган. Сўнгги йилларда мазкур коллекторнинг ён қияликлари ўпирилиб сув йўлини тўсиб қолиши натижасида коллекторнинг сув ўтказиш қобилияти пасайган ва ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиши сабаб бўлган боис коллекторнинг ПК-00дан ПК-178 оралиғини реконструкция қилиш белгиланган.

Айни вақтда Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари асосида Беруний туманидаги “Махтумқули-1” хўжаликлараро коллекторида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган вазифалар доирасида “Махтумқули-1” хўжаликлараро коллекторида амалга оширилаётган реконструкция ишлари масъуллар томонидан ўрганилди.
Маълумот берилишича, коллекторда реконструкция ишлари амалга оширилганидан сўнг, коллекторнинг сув ўтказиш қобилияти секундига 1,5 метр кубга етказилиб, ҳудуддаги 1810 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Ер ости сувлари меъёр даражасига тушурилишига эришилади, шунинг билан бирга ердан фойдаланувчилар белгиланган тартибда шўр ювиш ишларини сифатли қилиб ўз вақтида ва меъёр даражасида амалга ошириш, 275 гектар кучли шўрланган майдон ўрта шўрланган майдонга ўзгаришга замин яратилади.
Тадбир давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси маъсуллари томонидан пудратчи ташкилот “Бунёдкор Жанубий СҚБ” МЧЖмаъсули ва ишчи ходимларига тегишли топшириқлар берилди.

Маълумот учун: 2024 йил давомида 17,8 километр қисмида реконструкция қилиш ишлари белгиланиб,бугунги кунда объектнинг 7,0 километр қисмида қазиш ишлари бажарилди. Шу билан бирга кузатув қудуқларига дайвер ускунасини ўрнатиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Объектда жами 8 дона махсус техникалар ҳамда 9 нафар ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати