Мўйноқ тумани: ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКДА ЎРДАК ВА ҚУЁН БОҚИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

    Мўйноқ туманидаги “Учузак” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш, суғориш даврида амалга ошириладиган муҳим ишлар муҳокама этилди.

      Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси Т.Омирбаев, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2024 йил 14 июндаги энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикда белгилаб берилган вазифалар юзасидан насос станциялари раҳбарлари ва ишчи ходимларга тушунтириш бериб ўтдилар.

     Тадбир давомида Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев, Таъмирлаш цехи бошлиғи К.Базарбаев сўзга чиқиб, насос станцияларида энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилишга қаратилган ишлар, шунингдек, суғориш мавсумида  насос станцияларни таъмирлаш борасида Қўнғирот-Мўйноқ бўлимидаги 12 та насос агрегатлари тўлиқ таъмирланиб мавсумга шай ҳолотга келтирилганлигини айтиб ўтдилар.

    Тадбирда иштирок қилган масъуллар ҳудуддаги насос станцияларида энерго тежамкор ускуналар ўрнатилиши, насос агрегатларининг ишчи ҳолатини ўргандилар. Шунингдек, насос станциялар атрофида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

    Қўнғирот-Мўйноқ бўлими бошлиғи Н.Махалов мазкур станция атрофида ўрдак ва қуёнлар боқилаётганини, шуларнинг ҳисобидан ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш имконияти яратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги  матбуот хизмати