ҚУРИЛИШ ИШЛАРИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

     Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида   ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг бажарилиши, режадан ортда қолаётган объектларнинг муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

     Буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ҳамда пудрат ташкилотлари раҳбарлари иштирок қилган йиғилиш аввалида,   ҳудудлардаги сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича шу йилнинг 1 ноябрь ҳолатига амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлик масъулининг ахбороти эшитилди. Унда режадан ортда қолаётган объектлар, пудрат ташкилотларининг бу борада ишларни тўғри ташкил қилмаётган пудрат ташкилотлари номлари ва камчиликлари баён этилди. Ахборотда ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 86 фоизга, мелиорация объктлари режага нисбатан 67 фоизга  белгиланган ишлар бажарилгани қайд этилди.

     Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев режадан ортда қолаётган ҳар бир объект бўйича “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ раҳбари ҳамда тегишли пудрат ташкилоти раҳбарларидан изоҳ сўраб, йўл қўйилган хато камчиликларни тез фурсатда бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. 

     Йиғилишда “Нукус” коллектори (3-босқич) реконструкция ишлари бу борадаги олдинги муҳокамаларда берилган огоҳлантиришдан тўғри хулоса чиқармагани ва қурилиш реконструкция ишида ижобий ўзгаришлар сезилмаётгани таъкидланди. Мазкур объектда режага нисбатан бор-йўғи 21 фоизга ишлар бажарилгани боис “Амубухороканалқурилиш” АЖ масъул вакилига уларнинг фаолияти судга ўтказилаётгани маълум қилинди.

     Муҳокамалар якунида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов, вазирликнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш шўъбаси бошлиғи А.Мухаматдинов, “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ  директори И.Мамбетовларга мазкур йиғилишда муҳокама этилган масалалар, хусусан, барча объектларнинг қурилиш ва реконструкция  ишларининг ўз муддатларида ҳамда сифатли бажарилишини назоратга олишлари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати