
Ўлкамизга қиш фасли кириб келди. Об-ҳаво ҳам шунга яраша. Аммо, кунларнинг совуши қорақалпоғистонлик сув хўжалиги ходимлари ишига халақит беришга ёки суръатини пасайтиришга сабаб бўла олмайди. Айни кунларда ҳудудларда ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш ва мавсумга тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Жумладан, Элликқалъа тумани ирригация бўлими томонидан ички хўжаликлараро каналларни тозалашга 3 дона экскаватор ва юзга яқин ишчи жалб қилинган. Техникалар ёрдамида ҳозиргача 65 километр, қўл кучи билан 35 километрдан ортиқроқ ички сув тармоқлари тозаланди.
Бундан ташқари, 32 та хўжаликлараро каналлардаги гидротехника иншоотлари ва 49 та гидропост таъмирланди. Шунингдек, 60 дан зиёд сув олиш қулоқлари жиҳозланди.
|
Ғ.ОТАЖОНОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби |