ҚОРАЎЗАКДАГИ “МАРХА-ЎЗАК” СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИ ЎРГАНИЛДИ

      Қораўзак туманида “Қуванш-жарма” ирригация тизимлари бошқармасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига оид қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, гидроиншоотларнинг техник ҳолати хавфсизлик декларацияси бўйича ўрганииб, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф қилиш масалалари муҳокама этилди.

      “Қуванш-жарма” ИТБ раҳбари Ҳ.Реимов, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов ва Қараўзак тумани ирригация бўлими масъуллари иштирок қилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида НИЗОМнинг мазмун моҳияти кенг тушунтирилди.

      Тадбир иштирокчилари Қораўзак туманидаги “Марха-ўзак” сув тақсимлаш иншоотига бориб, унинг хавфсизлиги, техник ҳолатини ўрганишди. Шунингдек, гидроиншоотларда таъмирлаш ишларини олиб борганда буюртмачи ва пудрат  ташкилотларнинг ГТИлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари, сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш борасидаги вазифалар кенг тушунтирилди. Ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати