Тахтакўпир тумани: СУВ ТИНДИРГИЧ ҲОВУЗЛАРГА СУВ ЕТКАЗИШ МАСАЛАСИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

        Қорақалпоғистоннинг  шимолидаги энг олис ва сув етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардан бири Тахтакўпир туманидир. Бугун Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари мазкур туманда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ушбу тежамкор ускуналарни ўрнатиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиш ҳолатларини ўргандилар.

       Ўрганиш тадбирлари доирасида “Смагул” фермер хўжалиги дала майдонида кўргазмали семинар ўтказилди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атақулов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов  жорий йилда тегишли Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари асосида сув тежовчи технологияларни жорий этиш юзасидан сув истеъмолчиларига яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида кенг турда маълумот бердилар.

      -Ўрганиш давомида сув тежовчи технологияларини ўрнатаётган қурилиш ташкилоти вакилларига ҳам кўрсатмалар берилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъул ходими Н.Худойбердиев. – Жумладан, далаларни щрганишлардан келиб чиқиб, ҳовузларни сув сиғими, марказий қувурлар тортиш, фермерларга сервис хизматларини кўрсатиш масалалари бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

       Тадбир давомида Сув хўжалиги вазирлиги массуллари ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан очиқ мулоқоти ҳам ташкил этилди. Мулоқот давомида сув тежовчи технологияларини жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва атрофлича жавоблар олишди. Шу билан бирга сув тежовчи технологиясини жорий қилган фермер хўжаликлари ҳудудига, яъни сув тиндириш  ҳовузларига мунтазам сув етказиб бериш масаласида мурожаат қилишди.

      Сув хўжалиги масъуллари суғориш мавсумида сувни олис ҳудудларгача етказиш доимий назоратда бўлиши таъкидланди. Фермерлар мурожаати, яъни сув тежовчи жорий қилинган сув тиндиргич ҳовузларга сув етказиш масаласи Тахтакупир  тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Д.Палуанов томнидан доимий назоратга олинди.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати