лазер ускунаси ёрдамида текислаш зарур
___Тахиатош тумани «Найманкўл» ОФЙ ҳудудидаги «Роза Бону» фермер хўжалиги даласида 2022 йил ҳосили ғалла экиш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

___Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев, Қорақалпогъистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги масъуллари, туман сектор раҳбарлари, фермер ва кластер ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

___Кўргазмали семинарда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар бошоқли дон этиштириш сифатини ошириб, аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қоплашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга жорий экиш мавсумида экин майдонларини сифатли тайёрлаш, ғалла экиладиган майдонларни лазер ускунаси ёрдамида текислаш зарурлиги таъкидланди. Фермер ва кластер раҳбарларига лазерли текислашнинг аҳамияти, хусусан сув тежамкорлиги ва ҳосилдорликни оширишдаги самараси мутахассислар томонидан тушунтирилди.

___Тадбир доирасида тумандаги қишлоқ хўжалигининг махсус техникалари, шу жумладан ғалла экадиган агрегатлар кўздан кечирилиб, техникалар кўргазмаси ўтказилди.

___Нуроний отахонлар дуоси билан келгуси йил ҳосили учун барака уруғлари экилди. Шу тариқа туманда очиқ майдонлар ва ғўза қатор ораларига ғалла экиш тадбирлари бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
Матбуот хизмати