ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режада ҳар ҳафтанинг жума куни ҳудудлардаги гидротехник иншоотлар хавфсисизлигини ўрганиш ва муҳокама қилиш масаласи ҳам белгиланган.

___ Шунга кўра бугун, Нукус туманидаги “Дўстлик-1” (развилка) сув тақсимлаш иншоотида  “Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги ва техник ҳолати” мавзусида семинар ўтказилди.

___ Унда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги,  “Қувониш жарма” ирригация тизимлари бошқармаси ходимлари иштирок қилди.

___ Семинар аввалида, “Қувониш жарма” ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғи Х.Реймов сўз олиб, мавжуд гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш, сув истеъмоли қоидаларига риоя қилиш, сувдан фойдаланишда гидротехник иншоотларини бошқариш, сувни ҳисобини юритиш бўйича гапириб ўтди.

___ Шундан сўнг Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов сўзга чиқиб, семинар мавзуси юзасидан, хусусан, гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати, дамбалари емирилишининг олдини олиш тадбирлари, хавсизликни таъминлашга оид қабул қилинган махсус қарорлар, Хавфсизлик декларацияси талабларининг ижросини таъминлаш ҳамда объектларда фавқулодда ҳолатларда авария захира матераллари мавжуд бўлиш кераклигини тушунтирди.

___ Тадбир иштирокчилари гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганишди. Уларни бошқарадиган ходимларга гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ ишлар тушинтирилди.

___ Маълумот учун:  “Дўстлик”  магистрал  каналининг  ПК252  нуқтасида  жойлашган  “Дўстлик-1” (Развилка)  гидроузели  1962  йили  фойдаланишга  топширилиб,  сув ўтказиш  қобилияти  380,0  м3/секунд.  Гидроузел  Нукус,  Кегейли,  Чимбой, Қораўзак,  Тахтакўпир туманларига “Кегейли”,“Куаныш-жарма”,“Кук-узяк”  ва “Естек”  каналлари  орқали сув етказиб берувчи асосий иншоот ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати