ҚЎНҒИРОТЛИК ЛАЗЗАТ АЗАТОВА ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
Хабарингиз бор, жорий йилнинг февраль ойида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ишлаб келаётган аёллар ўртасида “Сув ресурсларини тежашга аёлларнинг қўшган ҳиссаси” мавзусидаги видео интервьюлар танлови ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида ўтказилган танловда Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотларида хизмат қилаётган 7 нафар аёл-қизлар иштирок қилди. Улар томонидан тайёрлаган видео материаллар вазирликнинг телеграм каналида ҳам ёритиб борилди.
Бугун 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан ташкил этилган тадбирда танлов ғолиблари эълон қилинди. Шунга кўра, Қўнғирот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг етакчи муҳандис гидротехниги Лаззат Азатова танлов ғолиби деб топилди ва ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати