Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Беруний туманидаги “НАПЕ-1,1 №180” насос станциясида электр энергиядан самарали фойдаланиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси “Зарбдор – 10 кунлик” тадбирларда фаол иштирок қилиш масалалари муҳокамаси юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Беруний Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев насос станциялари суғориш мавсумига шай бўлиши борасида насос станция раҳбарлари ва ишчи ходимларига топшириқлар берди.
“НАПЕ-1,1 №180” насос станцияси 1970 йилда ишга туширилган бўлиб, Беруний овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 250 гектар майдонга ҳудуддаги “Қаттағар” каналидан сув чиқариб беради. Семинарда таъкидланганидек, мазкур насос станциясига 2024 йил шўр ювиш ва суғориш мавсумига 3788 минг м3 чекланган сув лимити ҳамда йил давомидаги эксплуататсияси учун 188.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган. Тадбирда мавсум давомида электр энергияни тежаш ва ажратилган сув лимитларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган режалар ижросини таъминлаш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шунингдек, барча насос станцияларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш ва мевали, манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати