Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси тассаруфидаги “НАПЕ-1,1 №192” насос станциясида семинар ўтказилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев насос станцияларида электр энергиядан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисод қилиш бўйича керакли тавфсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.
Маълумот берилишича, Беруний тумани “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “НАПЕ-1,1 №192” насос станцияси “Бўз-яб” каналидан сув олиб ҳудуддаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига сув етказишда фойдаланилади. Мазкур насос станциясига 2024 йил суғориш ишларига 2894 минг м3 чекланган сув лимити ҳамда йил давомидаги эксплуатацияси учун 205 кВт элктр энергия лимити ажратилган. Семинар давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари ушбу мақсадли режаларни бажарилишида насос станцияси ишчи-ходимларига керакли тавсиялар бериб ўтди.
Ундан ташқари ишчи ходимларга ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш хамда қўшимча даромад олиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати