Тахтакўпир тумани: “Наврўз” насос станциясида қиш мавсумидаги тадбирлар белгилаб олинди

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Тахтакўпир туманидаги “Наврўз” насос станциясида электр энергиядан самарали фойдаланиш, кузги-қишки таъмирлаш ишларининг муҳокамаси юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғи в.в.б Н.Аралбаев насос станцияларида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид қабул қилинган қарор ва бу борада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш,  замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш   ва насос агрегатларини сифатли таъмирлаш бўйича қишки мавсумда амалга ошириладиган ишларни белгилаб берди.

Шунингдек, тадбирда Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Қ.Алиев электр  энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Маълумот берилишича, ҳозирги кунгача 5 дона насос, 10 дона электродвигатель, 21 дона конденсатор ўрнатилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 300,553 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.

Семинар ишида насос станцияларда қишки мавсумда режалаштирилган насос агрегатларини таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли бажариш
насос агрегатларини соз ҳолатда талофатсиз ишлатиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, насос станцияси атрофида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати