Амударё туманидаги “Шихжамол” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси, ҳамда унинг “Манғит-Назархан” бўлими насос станцияларининг масъул ходимлари иштирок қилди.
Тадбир иштирокчилари “Шихжамол” насос станциясида ўрнатилган сув ва электр энергия сарфини онлайин мониторинг қилувчи ускуналар ва станция атрофидаги ҳимоя зоналаридан фойдаланиш бўйича қилинган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарда Қорақалпоғистон асос станциялари ва энергетика бошқармаси Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш бўйича вазифаларни тушунтириб ўтди. Шунингдек, бу жараёнларда ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши зарурлиги тушунтирилди. Насос станцияларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва бўяш ишларини ўз муддатларида олиб бориш назоратга олинди.

Семинар давомида насос стациялар атрофларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларида амалга оширилган ишлари ўрганилди ҳамда экин майдонларига тўқсонбосди ва ғалла экиш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати