Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг барча тизим ташкилотларида тизим ташкилотларида кутилаётган кескин совуқ кунларга тайёргарлик кўриш ҳамда кузги-қишқи тадбирларни жадаллаштиришга қаратилган “Долзарб 5 кунлик” тадбирлари уюшқоқлик билан давом қилмоқда.

___ Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида ва унинг ҳудудий насос станцияларида “Долзарб 5 кунлик” тадбири доирасида ва тегишли дастурлар асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

___ Жумладан, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида ва Кегейли туманидаги “Кўк ўзек” насос станциясининг ёрдамчи хўжалигида ташкил қилинган иссиқхоналар ҳамда насос агрегатларини таъмирлаш ишлари, бошқармага қарашли Хўжайли туманидаги “Сувчилар боғи”даги мавсумий ишларнинг бориши билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.

___ -Тадбир доирасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, барча насос станциялардаги хизмат уйлари кўздан кечирилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Кенес Сарыбаев. –Шўр ювиш тадбирлари февраль ойидан бошланишини ва об-ҳаво кескин совуишини ҳисобга олиб, ҳудудлардаги насос агрегатлари сувлари тўкилиб, хизмат уйларини иссиқ ҳолда сақлаш учун эшик ва деразаларига қўшимча плёнка қопланмоқда.

___ Белгиланган режа асосида ўтган декабр ойи якунига қадар 38 дона давлат ва 14 дона ички хўжаликлар ҳисобидаги насос агрегатлари жорий таъмирланди. Айни кунларда насос агрегатларини таъмирлаш ишларини ҳам жадал давом қилдирмоқдамиз. Шунингдек, Бошқарма марказий биносида тадбир доирасида таёргарлик кўриш ишлари натижасида иситиш қазонлар ва атрофларни ёритувчи чироқлар бир қатор текширувдан ўтказилиб, 13 дона янги энерготежовчи чироқлар ўрнатилди.

Қорақалпоғистонда “Долзарб 5 кунлик” тадбири доирасида белгиланган вазифаларни уюшқоқлик билан сифатли бажариш мақсадида ҳашарлар ташкил қилинмоқда.__

Унда иштирок қилаётган ишчи-ходимларга иш бошида иссиқ овқат ташкил қилиниб, объектларга бориб келишлари учун махсус тарнспортлар ажратилган. 6 январь куни Хўжайли туманидаги “Сувчилар боғи” ҳамда Кегейли туманидаги “Кўк ўзек” насос станциясида Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ҳашарчилар учун ош дамланди.
___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан ташриф буюрган Ишчи гуруҳ вакиллари Шуманай, Хўжайли, Тахиатош, Кегейли туманларида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишдилар. Айни кунларда бу каби тадбирлар бошқа туманларда ҳам давом қилмоқда.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби