АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев тадбирда жам бўлган аёлларни ва улар тимсолида бутун сув хўжалигида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан табриклади.

Тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган Хотин-қизларга байрам табриги йўллангани, раҳбарият сувчи аёлларни ҳамиша эъзозлашаши мамнуният билан эътироф этилди.

“Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда, кенг кўламли ўзгаришлар ва эришилаётган натижаларда аёлларимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

Эътибор ва рағбат, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашлар натижасида савобли касб бўлган сувчилик соҳасини танлаётган хотин-қизлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда”, дея байрам табригидан иқтибослар келтирилди.

 Тадбирда вазирликнинг касаба уюшмаси раиси С.Сержанов ва бошқа сўз олганлар,  сўнгги вақтларда мамлакатимизда, шу жумладан, сув хўжалиги тизимида аёлларни улуғлаш, уларга алоҳида ҳурмат эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда вазирлик аппаратида ишловчи аёлларга гуллар совға қилиниб, пул мукофотлари берилди. Шунингдек, байрам дастурхонига таклиф этилди. Бу каби тадбирлар ҳудудлардаги барча сув хўжалиги ташкилотларида ҳам ташкил қилинмоқда. 

       Фурсатдан фойдаланиб, жамики онахонлар, опа-сингилларимизни, сув хўжалиги тизимида фидокорона меҳнат қилаётган барча аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номидан табриклаймиз!

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати