Тахтакўпир тумани: ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК БОҒИДАГИ МЕВАЛАР ПИШДИ

      Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Тахтакўпир-Қораўзак бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик боғларидаги эртапишар мевалари пишиб етилди. Ҳар йилги анъанага кўра, ўрик ҳамда олмалар ҳудуддаги насос станцияси ходимларига тарқатила бошланди.

      Бошқарма ходимларининг бугунги насос станцияларининг мавсум давомида амалга оширадиган вазифаларини муҳокама этиш, амалга оширилаётган ишларни ўрганиш тадбирлари мазкур боғда ишчиларга мева улашишдан бошланди. Кейинчалик, тадбир иштирокчилари Тахтакўпир туманидаги  “Бўршитов” насос станциясида бўлиб, насос станциясида электр энергиядан оқилона файдаланиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишчи ходимларни йўриқномалар билан таништишди.

      Тадбир давомида Бошқарманинг бош мутахассиси С.Тургалиев ўз сўзида насос станцияларда 2024 йилда режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати