Олдин хабар берилганидек, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ходимларининг малакасини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги сувчилар учун 3 кунлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Қарақалпоғистонлик сувчилар Нукус шаҳридаги “Сувчилар мактаби”да жам бўлишиб, ўқув дастурига асосан, сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, сув бошқаруви ва ҳисоби бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун моҳияти тўғрисида, сув хўжалигида кадрлар масалалари, мавжуд муаммолар, малака талаблари тўғрисида тушунчалар,
ўрта бўғин мутахассислари ва раҳбар-ходимларни тайёрлашдаги муҳим жиҳатлар, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида иш ҳақи ва бошқа харажатларни молиялаштириш бўйича ҳудудий иқтисодиёт ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаш каби муҳим йўналишларда малака оширдилар.
Бугун «Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари раҳбарлари, бош гидрометр, техник гидрометр, сув хўжалиги назоратчиси Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича мутахасслар “Сувчилар мактаби”да олган назарий билимларини далаларга чиққан ҳолда амалий жараёнларда қўллашни ўргандилар.
Ўқув амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Н.Худайбердиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси А.Қидирбаев ҳамда сув тежовчи технологиялар устида изланишлар олиб бораётган олимлар, қурувчи ташкилотлар мутахассислари иштирок қилиб, Қорақалпоғистон шароитида сув тежовчи технологиясидан самарали фойдаланиш борасида тушунчалар беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати