Куз-қиш тадбирлари доирасида ҳашарлар бошланди

      Қорақалпоғистон Республикасида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсумида ирригация-мелиорация объектларида белгиланган чора-тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириш юзасидан туманлардаги сув хўжалиги объектларида ҳашарлар ташкил этилмоқда.

– Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 сентабрдаги 147-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш ва унда белгиланган вазифаларни тизимли бажариш юзасидан ҳудудий буйруқ қабул қилиниб, штаб ташкил этилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш бўйича бош мутахассиси Шаряр Жақсимуратов.

Мазкур ҳужжатда сув олиш лимитлари, шўри ювиладиган, нам суви бериладиган ва бошқа суғориш ишлари амалга ошириладиган майдонлар, каналлар ва суғориш тармоқларини тозалаш, гидротехника иншоотларини ва гидропостларни таъмирлаш, мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш, насос агрегатларини таъмирлаш  каби 17 та йўналиш бўйича чора-тадбирлар режасини белгилаб олганмиз.

Айни кунларда куз-қиш тадбирларини амалга ошириш, суғориш тармоқларини тозалаш ишларини ташкил қилиш ҳудудларда ҳашарлар ташкил этилмоқда. Ҳудудлардаги сувчилардан иборат ҳашарчиларга тушликда объектлар бошида иссиқ овқат берилаётгани, иш унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бу борадаги ишларнинг жойларда тизимли ташкил этилиши келгуси йилда сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, сувдан самарали фойдаланишни таъминлашга катта ҳисса қўшиши шубҳасиз. Қорақалпоғистонда 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсумида белгиланган чора-тадбирлар доирасида ирригация-мелиорация объектларини тозалаш ишларига экскаваторлар ҳам жалб этилмоқда. Бу бўйича эртага видео лавҳалар тайёрлаб, бериб боришга ҳаркат қиламиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати