Олдин хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ғалла майдонларини эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш бўйича кўргазмали тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хўжайли ва Шуманай туманларида ўтказилган тадбирларда Сув хўжалиги вазирлиги масъул ходими иштирок этиб, эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғоришнинг афзалликлари хусусида маълумотлар берилди.
-Хўжайли туманида мавсум давомида 350 гектар майдонни эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш режалаштирилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассиси Абу Қыдырбаев. – Жорий йилги режага мувофиқ, 20 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 136 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси қурилиши молиялаштирилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 188 гектар майдонда эгилувчан қувурлар ва 76 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиялари қурилиб, суғориш ишларида фойдаланилмоқда. Шунингдек пахта экиладиган 2 минг гектардан ортиқ майдон лазерли ускуналар ёрдамида текислаш ишлари амалга оширилди.

Туманларда ўтказилаётган кўргазмали тадбирда эгилувча қувур ёрдамида суғоришнинг афзалликлари ҳақида маълумот бериб, фермерларга ушбу технологиядан кенг фойдаланишни тавсия этмоқдамиз.

Шуманай туманидаги Ақылбек Даулетов номидаги фермер хўжалигининг ғалла майдонларида эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш бўйича ўтказилган кўргазмали тадбирда бир неча фермерлар ушбу технологиядан фойдаланиш бўйича қизиқиш билдирди. Уларга шартнома асосида харид қилиш ҳамда фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

Маълумот учун: Шуманай туманида 2025 йилда 5 минг170 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан 350 гектарда эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати