Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва бу борада белгиланган имтиёзлар билан кенг таништириш ҳамда туманлараро тажриба алмашиш мақсадида Амударё туманида кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича масъуллари, барча туман ҳокимлари, сув хўжалиги масъуллари ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида Амударё тумани ҳокими С.Хўжаметов туман миришкорлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида қилинаётган тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ва Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакиллар Н.Атақулов, Н.Худайбердиевлар ушбу йилда сув тежовчи технологияларини жорий қилиш борисида янги тизим, “suvkredit.uz” платформаси ишга тушгани, субсидия миқдорлари оширилгани каби бир қатор ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб бордилар.

Тадбир иштирокчилари тумандаги «Палвон овул» фермер хўжалигининг 10 гектар томчилатиб ва 5 гектар дискретли суғориш, «Камолов Гулмирза» фермер хўжалигининг 15 гектар пахта майдонига жорий қилинган томчилатиб суғориш технологиясини бориб кўрдилар. Шу ерда мазкур сув тежовчи технологияларини қуриш ишлари билан шуғулланаётган «Yuksalish Amir Rise » МЧЖ hамда «Gren Garden Irrigation Systems» МЧЖ раҳбарлари ҳамда мутахассислари туман ҳокимлари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбир yaкунида Сув хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимликлари билан биргаликда қурувчи ташкилотлар вакиллари билан биргаликда бошқа туманларида ҳам шу каби кўргазмали семинарларни ташкил қилишга келишиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати