БЕРУНИЙДАГИ ҲАШАРДА 200 НАФАРДАН ОРТИҚ ИШЧИ-ХОДИМЛАР ИШТИРОК ЭТДИ

Олдин хабар қилганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги сув хўжалиги объектларида куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган тадбирларни амалга ошириш юзасидан оммавий ҳашарлар ташкил этилмоқда.  

Бугун, яъни 10 сентябрь куни Беруний туманида тумандаги У.Жуманиёзов  овул фуқаролар йиғини ҳудудида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумларида  ирригация ва мелеоратция обьектларида белгиланган ишларни сифатли ва уюшқоқлик билан амалга ошириш, келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан келган вакил З.Ирисбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетовлар сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган вазифаларни тизимли ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб беришди.

Тадбирда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Ж.Халмуратов, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Ж.Ешанов, “Пахтарна–Найман” ИТБ раҳбари Ю.Камеков, Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси раҳбари Э.Алимовларнинг куз-қиш тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ахборотлари эшитилди ва бу борадаги ишлар жойига чиқиб ўрганиллди.

Эътиборлиси, бугун ушбу туманда сув хўжалиги ташкилотлари ишчи-ходимларидан иборат жами 200 нафардан ортиқ  ҳашарчилар канал ва зовурларни тозалаш, насос агрегатлари ҳамда гидроиншоотларни таъмирлаш ишларига жалб этилди.

Ҳашар давомида ирригация ва мелиорация обектларини тозалаш, шунингдек, ички суғориш тармоқларини механизм ва қўл кучи ёрдамида қазиб тозалаш, сув йўқотишларнини камайтириш мақсадида бетонлаштириш ишларини ҳам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги ҳашарда иштирок қилганларга сув хўжалиги ташкилотларининг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган маҳсулотлардан тушликда иссиқ овқат тайёрланди. Тушликни дала бошида қилган ҳашарчилар, янада ғайрат шижоат билан ўз ишларини давом эттиришмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари иштирокида ўтказилган семинарда бу каби ғашарларни барча туманларда ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси 

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати