Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Нукус туманидаги “Қумловул” насос станциясида куз-қиш таъмирлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ажратилган электр энергияси лимитлари доирасида фойдаланиш ва насос агрегатларни техник соз ҳолатда сақлаш ва ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда амалга оширилган ишларни ўрганиш юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда унинг Нукус-Кегейли бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.
Семинарда Бошқарманинг энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев, Ишлаб чиқариш техника бўлими мутахассиси С.Турғалиев, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Ж.Мурадовларнинг ҳар бири тегишли масалалар юзасидан белгиланган вазифалар ва уларни бажариш бўйича кўрсатма ва тавсиялар беришди. Хусусан, электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, бўйича бугинги кунда насос станцияларига янги насос, электродвигател, конденсатор, плавний пуск, қуёш батереяси ва светодиод лампаларини ўрнатилиши белгиланганлиги ва ушбу электр тежамкор ускуналари ўрнатилиши туфайли электр энергияси иқтисод қилинаётганлиги айтиб ўтди.
Таъкидланганидек, жорий куз-қиш мавсумда Бошқармага қарашли 110 дона насос агрегатларини таъмирлаш режалалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 43 дона насос аргегатлари таъмирланган ва 219 донасига чиқарилган сув миқдорларини “онлайн” мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилган. Семинарда мазкур қурилмаларни кўздан кечириш ва Вазирликнинг марказий ахборот тизимига маълумот узатилиши масалаларини ўрганиб чиқиш ва бу борада аниқланган камчиликларни тезкор бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Семинарда жорий йилнинг 1 декабригача “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил қилиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иштирокчилар насос станцияси ҳимоя зонасига кўчат экдилар.
Тадбир якунида Бошқарманинг ёрдамчи хўжалик бўйича масъул ходими Т.Омирбаев Нукус-Кегайли бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Бу борадаги ишларни барча насос станцияларида ташкил қилиш белгиланди ҳамда ишчиларга ҳудуддаги етиштирилган сабзи тарқатилди. Шу билан бирга ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан иссиқ овқат ҳам тайёрланиб, семинар иштирокчиларига берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати