“ЕСИМ-ЎЗАК” СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

     Қораўзак туманида “Есим-ўзак” сув тақсимлаш иншоотида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига оид қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтирилиб, гидроиншоотларнинг техник ҳолати хавфсизлик декларацияси бўйича ўрганилди.

     “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси, “Қуванш-жарма” ИТБ ва Қараўзак тумани ирригация бўлими масъуллари иштирок қилган тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низиом”нинг мазмун моҳияти кенг тушунтирилди.

      Тадбир иштирокчилари “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов бошчилигида Қораўзак туманидаги “Есим-ўзак” сув тақсимлаш иншоотига бориб, унинг хавфсизлиги, техник ҳолатини ўрганишди. 

      Ўрганиш давомида Бошқарма ва ирригация бўлими масъулларига гидроиншоотларда таъмирлаш ишларини олиб борганда буюртмачи ва пудрат  ташкилотларнинг ГТИлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари, сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш борасидаги вазифалар кенг тушунтирилди. Ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати