___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари қўшимча рағбатлантирилмоқда.

___Бунда сув хўжалиги объектлари атрофидаги ҳимоя зоналари ҳамда ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишчи-ходимларга бепул тарқатилмоқда.

___Олинган маълумотларга кўра тизим ташкилотларида ишловчи ҳар бир ходимга ўртача 30 кг. картошка, 20 кг. пиёз, 20 кг. сабзи, 20 кг гуруч, 5 литрдан ёғ ва гўшт маҳсулотлари тарқатилиши назарда тутилган. Ҳозирги кунда тизим ташкилотлари маъмурий биноларида ва насос станцияларида ходимларнинг иш жойига борилиб маҳсулотлар тарқатилмоқда.


___Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппаратида ишловчи ходимларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ва гуруч тарқатилди. Тизим ташкилотларида байрам муносабати билан ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш тадбирлари давом қилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати