___Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг маъмурий биносида оддий ишчи бўлиб ишлаётган Умирбай оға Жақсимуратовнинг масъул вакил билан суҳбати ҳақида материал ёритилган эди.

___Мазкур суҳбат жараёни баён этилган материал Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг расмий ижтимоий тармоқларида ёритилгандан сўнг, раҳбарият томонидан Умирбай оға Жақсимуратов рағбатлантирилди.
___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири в.в.б. Б.Жузбаев ва масъул вакил Т.Қудратов оддий ишчининг маълумотларни мутахассислардек таҳлил қилиб, тушунтириб бергани, сувга бўлган муносабатини юқори баҳолаб, сувдан оқилона фойдаланиш борасидаги тарғиботи учун миннатдорлик билдирди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби