Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритиш тартиби” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва иш юритиш тартиби” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг ижро интизоми ва ҳужжатларни юритиш, мурожаатлар билан ишлашишга масъул бўлган ходимлар иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигининг бўлим бошлиғи Олимбой Абдижаббаров иштирок этди ва мавзу иштирокчиларга кенг турда назарий билимлар, тушунтиришлар берди ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, семинарда “Unicon-soft” масъулияти жекланган жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали етакчи мутахассиси Салауатдин Сапаров ҳам иштирок қилиб, Президентимизнинг 2021 йил 31 майдаги тегишли қарорига асосан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш тизимига интеграция қилинган «Edo.ijro.uz» тизими имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, тизимга киритилаётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир иштирокчилари семинар мавзусига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати