Мелиоратив экспедициясида молиялаштириш масаласи муҳокама этилди

 Бугун, яъни 11 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясида сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш масаласи муҳокама этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ҳафта кунларида амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ, ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилолари бош ҳисобчилари  ва масъул ходимлари иштирок қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Молия иқтисод ва хўжалик фаолияти шуъбаси бошлиғи бош ҳисобчи Б.Примбетов сўз олиб, Вазирлик тасарруфидаги бюджет ташкилотларига махаллий бюджетдан 2023 йил январь-август  ойларида 204,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 183,2 млрд.сўмга шартномалар расмийлаштирилганини, шахсий ҳисоб варақларида  режага нисбатан 21,3 млрд. сўм маблағ қолдиғи қолганлиги ҳақида ахборот берди.

          Жумладан: IV-гурух  харажатлари бўйича 33,2 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 30,5 млрд, сўмга шартномалар расмийлаштирилиб, 2,7 млрд. сўм маблағ яъний 8,3 фоиз маблағ шартнома билан расмийлаштирилмаган.

          Йиғилишда сув хўжалиги ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш режаси ҳам муҳокама этилди. Бу борада 2023 йил учун 9,3 млрд.сўм бўлиб, бугунги кунгача 2,4 млрд.сўм яъни 25,8 % маблағ туширилган.

Юқоридаги масала юзасидан барча ташкилотларга молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва самарали сарфланишини ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағларнинг туширилиши бўйича ўрганиш ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати