Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Қўнғирот туманидаги “Ажинияз” насос станциясининг куз-қиш мавсимидаги таъмирлаш ишлари, суғориш мавсумга шайлиги ҳамда ушбу тумандаги насос станцияларининг электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўргандилар.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Бошқарма, шу жумладан, насос станциялари раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда келгуси режалар белгилаб олинди.
-Қўнғирот туманида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, ьяъни тежамкор ускуналарни ўрнатиш борасида бугунги кунгача янгидан 5 дона насос янгидан ўрнатилди, – дейди Бошқарманинг Энергетика бўлими участка бошлиғи Қ.Алиев. – Шунингдек, 10 дона электродвигатель, 11 дона конденсатор алмаштирилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 255,930 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади. Эътиборлиси, ускуналарнинг янгилангани электр энергиясини иқтисод қилиш билан бирга насос агрегатларининг куз-қиш мавсуми давомида насос агрегатларини соз ҳолатда талофатсиз ишлатишга хизмат қилади.
Ўрганиш давомида Бошқарма масъуллари «Қўнғирот-Мўйноқ» бўлими бошлиғи Н.Махаловга насос станциялар атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириб бориш бўйича ҳам топшириқлар беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати