___Жаҳон банки делегацияси вакиллари Беруний туманидаги “Қилчиноқ” насос станциясида ҳам бўлди. Лойиҳа доирасида мазкур насос агрегатлари тўхтатилиши натижасида ҳудудга сув етказиш учун электр энергиясига сарфланаётган харажатлар қисқариши таъкидланди.

___Шунингдек, меҳмонлар Элликқалъа туманидаги “Дошқалъа илғори” фермер хўжалиги даласида лазерли қурилма ёрдамида дала майдонларини текислаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.


___Қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда фермерлар билан экин майдонларида сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш бўйича лойиҳалар юзасидан мулоқот олиб борилди.
___Делегациясивакиллари Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа асосида амалга оширилган ва давом қилаётган ишлар билан танишиш баробарида масъул қурувчилардан ташқари оддий аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлар қилишди.

___Делегация раҳбари мулоқотларда эришилган натижалардан мамнунлигини билдириб, кулгусида ҳам бу борада ҳамкорликда ишлар давом қилишини эътироф этди.

___Шу билан Жаҳон банки делегацияси вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифида белгиланган тадбирлар якунига етди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
матбуот котиби