___ Амударёнинг энг қуйи қисмида жойлашган Қорақалпоғистонда жорий йил ҳам сув танқислиги кузатилмоқда. Албатта, бу каби сув кам йилларда насос станцияларига юкламалар ортиши табиий. Шундай экан, ҳозирда ҳудуддаги насос агрегатларининг мавсумга соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бугунги кунда 220 насос станцияси мавжуд бўлиб уларга 478 насос агрегатлар бириктирилган. Мазкур насос агрегатлари ёрдамида вегетатция даврида жами 140 минг гектардан ортиқроқ қишлоқ хўжалик экин майдонларига сув етказиб берилади.
___ Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
___ Амалга оширилган ишлар билан танишиш ҳамда мавсумий ишларни давом қилдирган ҳолда натижадорликни оширишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш ва тавсиялар бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг Насос станциялари ва электр энергиядан оқилона фойдаланиш бўлимидан жалб қилинган ишчи гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

___ Улар Бошқарма масъуллари билан биргаликда туманлардаги насос станцияларининг ҳолати, ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб ишларни ташкил қилмоқдалар. Хусусан, Амударё туманидаги “Шихжамол”, “Оқ олтин”, “Чиғир”, Қонликўл туманидаги “Бегяп”, Хўжайли туманидаги “Султан адай”, Тахиятош туманидаги “Суенли”, Кегейлидаги “Кўк ўзак”, “Қирқ насос”, Нукус туманидаги “Дийҳан арна” “Кегейли-2” насос станциялари даги ишлар ўрганилиб, насос агрегатларини бўяш, сувчилар уйларини таъмирлаш ишлари ташкил қилинмоқда.

___ -Жорий йил давомида жами 155 дона давлат ва 68 дона ички хўжаликлар ҳисобидаги насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган, – дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг бош мутахассиси С.Утемуратов. Шунга кўра ҳозирги кунга қадар 86 дона давлат ва 40 дона ички хўжалик насос агрегатлари таъмирланди.Жумладан, Қонликўлдаги “Бекяб” насос станциясининг 2-3-агрегатлари, Тахиятошдаги “Суенли” насос станциясининг 2-агрегати тўлиқ таъмирланди.Хўжайли туманидаги “Султан адай” насос станциясининг насос агрегатлари ва навбатчи хоналари тўлиқ таъмирланиб, бўёқ ишлари олиб борилди.

___ Ҳозирда Бошқарма ҳисобидаги насос станциялар атрофида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этган ҳолда ишчиларни қўшимча рағбатлантириш, атрофларини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

___ Бошқармадан олинган маълумотларга кўра, 2023 йилда 25 та насос станцияларини Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга бошқаришга бериш режалаштирилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига 20 та насос станциянинг дастлабки ҳисоб-китоб ишлари, Концепцияси ва Лойиҳа баҳолаш ҳужжатлари ишлаб чиқилиб тақдим этилди. Қолган 5 та насос станциянинг хусусий шериклари аниқланиб дастлабки ҳисоб китоб ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати