Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Қонликўл туманида жойлашган “Бўстон” насос станциясида мавсум давамида қилинган ишлар ва агрегатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди.

Тадбирда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев, насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш, замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш каби масалалар юзасидан олдинда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида Бошқарманинг Меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича мутахассиси У.Низаматдинов ва Қонликўл-Шуманай бўлими бошлиғи А.Матниязовга насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш ишларини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбирда иштирок қилган Бошқарманинг масъул ходимлари мазкур насос станциясидаги агрегатларнинг ҳолати билан танишди. Шунингдек, ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, шароитларини яхшилаш, қўшимча рағбатлантириш бўйича ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва топшириқлар беришди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати