Нукус туманида “Сув йўқотишларни камайтиришда замонавий, инновацион усуллардан фойдаланиш” мавзусида амалий-семинар ҳамда мавзу юзасидан оммавий ахборот вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси ҳамда пудратчи қурилиш ташкилоти, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Амалий-семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев очди ва бошқариб борди. У ўзининг кириш сўзида ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил”, деб эълон қилингани ва мазкур вазифалар ижроси доирасида республика ҳудудларидаги каналлар ва ички ариқларни бетонлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, каналларни бетонлашга сарфланаётган харажатларни камайтириш мақсадида чет эл ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб борилиб, бир неча ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг тақдимотлари билан танишиш мақсадида мазкур амалий семинар ташкил этилгани таъкидланди. Фермерларга сув йўқотишларни камайтириш борасидаги вазифаларнинг аҳамияти тушунтирилиб, энг мақбул, кам харажатли ва бетон ўрнини босувчи қопламаларни каналларга тўшаш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилди.

Тадбирда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғининг ўринбосари З.Ирисбоев, Мелиорация объектларидан фойдаланиш ва механизация бошқармаси бош мутахассиси Қ.Мурадов мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга тушунча бердилар.

Шунингдек, тадбирда каналларни бетон қопламаси ўрнига ишлатиш мумкин бўлган гиеомембарна, геотекстиль ва геокомпозит маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Россия давлатининг “TERATEX” компанияси вакили Алексей Кочуров ҳамда Фарғона шаҳридаги “Сайқал” хусусий корхонаси вакили, профессор Абдурохмон Ниязов қуруқ бетон тўшамалари, яъни ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бўйича маълумот бериб, сув йўқотишларни камайтириш бўйича инновацион усуллар тавсия этилди.

Тадбир иштирокчилари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари Нукус туманидаги “Дийханарна” каналининг бетонланган ва тажриба тариқасида геомембрана тўшалган қисмларига пресс-тур ташкил этилди. Шу ерда ички ариқларга геотекстиль қопламаси тўшалиб, унинг сифати, ўрнатиш ва умумий харажатлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбир доирасида жорий йилнинг 7 июлида тасдиқланган Медиа-тадбирлар режасига мувофиқ, дала шароитида “Ирригация ва мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва соҳага замоновий технологияларни жорий қилиш” бўйича Матбуот анжумани ўтказиди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев Ирригация ва мелиорация объектларида қуриш ва реконструкция ишлари бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди.


Таъкидланганидек, жорий йилда 13 объектда (6 тасийилдан-йилга ўтувчи объект) жами 78 млрд 448,4 млн сўмлик 130,3 км узунликдаги каналларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 75 млрд 327 млнсўмлик иш кўлами бажарилган бўлиб, 100,1 км каналларни бетонлаш ва қуриш, реконструкция қилиш ишлари олиб борилди. Эътиборлиси, бетонлаш ва қуриш, реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш эвазига 27,5 минг гектар ер майдонининг сув таъминоти яхшиланишига эришилади.

Шунингдек, 2024йилда марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 8 та мелиорация объектида (йилдан-йилга ўтувчи 2 та объект) жами 80,9 кмузунликдаги 40 млрд 873 млн сўм маблағ ҳисобига коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилиб, шундан ҳозирги кунда 26 млрд 780 млн.сўмликиш кўлами бажарилди. Натижада 77,2 км коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди ва бу ишлар давом қилмоқда.

Журналистлар сув хўжалиги масъулларидан суғориш тармоқларида сув йўқотишларни камайтириш борасида жорий этилаётган янги инновацион технологиялар, яъни канал ва ариқларга геомембрана ва боқа қопламалар тўшаш, бетонлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби