Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Элликқалъа туманидаги “Боғяб-қазақача СНПЕ-500/10” насос станциясида Сув кодексининг мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириш ҳамда насос станцияларида электр энергиясини тежаш масалалари муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Э.Атажанов сўзга чиқиб, Сув кодекиси ҳақида маълумот бериб ўтди.
Таъкидланганидек, Сув кодекси – бу давлат ҳудудида сув ресурсларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва бошқариш тартибини белгиловчи қонуний ҳужжат ҳисобланади. Кодекснинг асосий мақсади – сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва бошқарилиш муносабатларини комплекс тартибга солишдир. Кодексда сув – “умуммиллий бойлик” деб эътироф этилиб, ундан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, давлат томонидан муҳофазаси мажбурий эканлиги қатъий белгиланди.
Шунингдек, тадбирда ҳар ҳафтада бошқарма масъуллари томонидан насос станция агрегатларини таъмирлаш, ўрнатилган замонавий энергия тежамкор қурилмалар – насос электродвигатель, конденсаторлар ва бошқа ускуналарни ўз вақтида алмаштириб бориш ишлари ўрганиб борилаётганлиги айтиб ўтилди ҳамда насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича белгиланган вазифалар тушунтирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати