Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–6024-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Сув кодекси ишлаб чиқилган эди.
Жорий йилнинг 30 июль санасида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Сув кодекси тасдиқланди. Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Хўжайли тумани » Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасида Сув Кодексининг мозмун-моҳиятини тушунтириш, мазкур Кодексда белгиланган ҳуқуқий асослар, асосий вазифалари ва тушунчаларни тарғиб қилиш мақсадида сувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш мобайнида барча ходимларга Сув Кодексининг эндиликда сув ресурсларини бошқаришда асосий тамоийилларини белгилайдиган муҳум ҳужжат эканлиги ҳақида тушунтириш берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати