Қонликўл туманида “Суенли” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Табан-кўл” сув тақсимлаш иншоотида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириш, сувдан самарали фойдаланиш, гидроиншоотлар ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар аввалида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, жорий қилинаётган ўзгаришларнинг аҳамияти кенг тушунтирди. Шунингдек, гидроиншоотлар хавфсизлиги ва сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувдан фойдаланишда каналининг ва гидротехник иншоотларни бошқариш, сувни ҳисобини юритишда тегишли қоидаларга риоя қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 
Семинар давомида гидротехник иншоотлар кўздан кечирилди. Канал ва гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ ишлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати