Жўқорғи Кенгес сессиясида Сув хўжалиги вазирининг ахбороти эшитилди

___Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 2021 йилда ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Адилбек Реимбаевнинг ахбороти эшитилди.

___Ахборотда келтирилганидек, сўнги йилларда ирригация соҳасини ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилишга оид Президент фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

___Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги (ПҚ-5005-сонли) қарори билан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯСИ  тасдиқланди.

___Стратегия доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

___Жумладан, ўтган 2021 йилда белгиланган дастур асосида 46,8 млрд. сўмлик 16 ирригация объектларида 44,3 км узунликдаги каналларда қурилиш ва реконструкция ишлари, 56,2 млрд. сўмлик 27 мелиорация объектларинда 28,5 км узунликдаги коллекторларда қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

___Амалга оширилган ишлар натижасида 24 минг гектар майдонларнинг сув таъминоти яхшиланиб, 17 минг гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди.

___Бундан ташқари, эксплуатация маблағлари ҳисобидан, 4 млрд. 593 млн.сўмлик 617 км магистрал ва хўжаликлараро каналларда тозалаш, 983 млн. сўмлик 521 дона гидротехник иншоотлар ва 261 дона гидропостларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

___Шу билан бир қаторда, сув истеъмолчилар уюшмалари (СИУ), кластерлар ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан 4528 км узунликдаги ички суғориш тизимларининг 2859 км қисми механизмлар ёрдамида, 1669 км қисми қўл кучи ёрдамида қазиб тозалаш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди.

___Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларидаги жисмонан эскирган насос агрегатлар ва электродвигателлар ўрнига янгидан 11 дона насос агрегатлари ҳамда 14 дона электродвигателлар ўрнатилди.

___Натижада электродвигателлар ҳисобидан 0,10 млн. кВт. соат электр энергиясини тежашга эришилди.

___2021 йилда сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш мақсадида, насос станциялари ва энергетика бошқармаларига қарашли 65 дона насос стацияларида электр энергия ва сувнинг сарфланишини «онлайн» режимида назорат қилиш усканалари ўрнатилди. Ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишда рақамли технологиялар ёрдамида  «онлайн» режимида назорат қилиш мақсадида жами 228 дона махсус қурилмалар магистрал каналларга ўрнатилди.

___Мелиоратив назорат қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш мақсадида мелиоратив назорат қудуқларига жами 320 дона «дайвер» ускуналари ўрнатилди.  Шунингдек, «Суенли» ирригация тизимларига қарашли “Суенли» каналидан сув олувчи  «Қундызлы» канали ва «Бирлик» каналининг бош қисмига автоматлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилди.

___Бундан ташқари, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 25 сув хўжалиги объектлари талабкор тадбиркорларга давлат-хусусий шириклик асосида берилди. Шунингдек,  2015-2022 йилларда сув хўжалиги соҳасида чет эл инвестициялари ҳисобидан жанубий туманларда жами 100 минг гектар суғориладиган майдонларни сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш мақсадида лойиҳа баҳоси 376,7 млн. долларлик ирригация тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган. Бугунги кунгача ирригация объектлеринде 150,3 млн. долларлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

___Шу жумладан, ўтган 2021 йилнинг ўзида Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларида 56,3 млн. долларлик 14 ирригация объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар билан бир қаторда, 2021 йилда жами 52 минг 912 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Жумладан, 4790 гектар майдонда томчилатиб, 446 гектар майдонда ёмғирлатиб, 12 гектар майдонда дискрет усулида, 4120 гектар майдон кўчма эгилувчан қувурлар орқали, 511 гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усуллари қўлланилди.

___Бундан ташқари жами 38 минг 347 гектар экин майдонлар, шундан 16 минг 301 гектар пахта, 12 минг 503 гектар буғдой, 6881 гектар шоли ва 2662 гектар бошқа экин майдонларда лазер ускунаси ёрдамида текислаш ишлари олиб борилди.  2021 йилда белгиланган дастур асосида фойдаланишдан чиқиб кетган 17 минг 145 гектар майдон қайта фойдаланишга киритилди.

___Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринли, юқорида келтирилган ишлар билан бир қаторда  кўплаб туманларда сув ресурсларидан самарали фойдаланишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.

___Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сонли қарори асосида жами 7323 гектар пахта майдонлари ҳамда боғ ва  токзорларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш белгиланиб, шундан 75 фоиз, яъни 5503 гектар майдонга жорий этилган. Қолган  2533 гектар майдонга бу ускуна ўрнатилмаган.

___Бу борада режеге таққослаганда Нукус туманида 652 гектар, Амударё туманида 502 гектар, Чимбой туманида 323 гектар, Шуманай туманида 288 гектар, Кегейли туманида 279 гектар, Қонликўл туманида 230 гектар, Элликқалъа туманида 158 гектар, Тўрткўл туманида 112 гектар, Қораўзак туманида 104 гектар ва Тахтакўпир туманида 100 гектар майдонда томчилатиб суғорш технологияси ўрнатилмаган.

___Сессияда Стратегия доирасида 2022 йилда амалга ошириладиган вазифалар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилди.

___Таъкидланишича, жорий йилда 77,6 км узунликдаги каналларда, 4 гидротехник қурилмаларда, 95,9 км коллекторларда  қурилис ва реконструкция ишларини, шунингдек, 1250 км мелиорация тармоқларида таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

___Сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 623,7 км каналларни тозалаш, 241 дона гидротехник қурилмаларни ва 299 дона гидропостларни таъмирлаш, 13 дона эски насослар ва 38 дона  электродвигателларни янгисига алмаштириш, ирригация тизимида сув ресурсларидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат этиш мақсадида 341 дона махсус ускуналар ўрнатиш, мелиоратив назорат қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг юритиш мақсадида 270 дона махсус қурилмалар ўрнатиш, 17 минг 422 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, 15 минг 907 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган майдонларни қайта фойдаланишга киритиш вазифалари белгиланган.

___Бу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 25 гектар майдонларнинг сув таъминоти, 24 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилади. Шунингдек, 2,6 млн. кВт. саат электр энергиясининг тежалиши кутилмоқда.

___Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯ доирасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти юзасидан депутатлар ўз муносабатини билдирди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати