Кегейли сув хўжалиги ва мелиорация коллежида 2023-2024 ўқув йилида мазкур коллежнинг ўқув-тарбиявий ва моддий базасини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқиш юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Н.Атакулов ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетовлар «Йўл харита»га киритилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш механизмлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

-Мазкр «Йўл харита»да биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёрдамида Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги ташкилотларида фаолият олиб бораётган номутахассис ходимларнинг рўйхатини шакллантириш белгиланди, – дейди Кегейли сув хўжалиги ва мелиорация коллежи директори Ж. Жанназаров. Ушбу йўналишлар бўйича матахассислар тайёрлаш, қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб олдик. Сув хўжалиги соҳасига ҳам кейинги йилларда бир қатор яннги йўналишлар кириб келгани шу йўналишларда кадрлар тайёрлашни тақоза қилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда коллежимизда «Сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатиш техниги», «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив тизимлари техниги», «Рақамлаштирилган сув хўжалиги объектларини монтаж қилиш ва техник хизмат кўрсатиш техниги», «Автоматлаштирилган сув хўжалиги обектларини монтаж қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш техниги” каби бугунги кундаги талаб юқори бўлган сув хўжалиги мутахассислари тайёрланмоқда. Бугунги тадбирда ҳам Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари томнидан ёшларнинг сув хўжалиги соҳасига қизиқтириш уларни билимли кадрлар қилиб етказиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.
Тадбирда коллеж ҳудудига яқин бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчилари учун «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил қилиш, унга сув хўжалиги соҳаси фахрийларини таклиф қилган ҳолда ёшлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.
Тадбир давомида Сув хўжалиги масъуллари коллежнинг моддий базаси, ўқувчиларнинг амалий машғулотларни ўташлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи, республикадан бириктирилган вакил Н.Атакулов Кегейли сув хўжалиги ва мелиорация коллежи ўқувчиларига сув тежовчи технологиялар, сув хўжалигини рақамлаштириш йўналишларида маҳорат дарсларини ўтди.

Тадбир давомида Кегейли сув хўжалиги ва мелиорация коллежнинг ўқув-тарбиявий ва моддий базасини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бўйича «Йўл харита»сига киритиладиган таклифлар шакллантирилди. Маълумот учун ёшларни сув хўжалиги соҳасига қизиқтириш ҳамда коллежнинг моддий базасини мустаҳкамлашга қаратилган мазкур «Йўл харита» такомиллаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби