СОҲАДАГИ ВАЗИФАЛАР ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

     Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида  2024 йил 11 октябрь куни ўтказилган Ҳайъат йиғилишида белигиланган вазифалар ижроисини таъминлаш, соҳа ходимларининг куз-қиш мавсумида амалга оширадиган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилиш аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев Ҳайъат йиғилишида муҳакама этилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ирригация-мелиорация лойиҳалари доирасида қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш, вазирлик тизимидаги насос станцияларининг энергия самарадорлиги, сув хўжалиги объектлари фойдаланишидаги сув фонди ва ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш, молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш борасида олдида турган вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш зарурлигини айтиб ўтди.  

    Шундан сўнг, юқорида келтирилган масалларга вазирлик аппаратида масъул бўлган бўлим ва сектор раҳбарларининг ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди. Унда режадан ортда қолаётган ҳолатлар, ёки муаммоли масалалар кенг муҳокама этилиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

    Шунингдек, йиғилишда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш, соҳани рақамлаштириш, сувнинг ҳисобини юритиш борасидаги ишларни алоҳида назоратга олиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Соҳадаги долзарб вазифалар танқидий муҳокама этилган йиғилишда келгусида амалга ошириладиган вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати