Чимбой тумани: “Патуллаев” насос станциясида семинар ўтказилди

       Чимбой туманидаги “Патуллаев” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш ҳамда баҳорги ободонлаштириш, дарахт кўчатларини экишни ташкил қилиш масалаларига бағишлаб семинар  ўтказилди.

       Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари ҳамда бошқарманинг Бўзатов-Чимбой бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

       Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича ҳафталик графикда белгиланган масалалар муҳокама этилди.

       Хусусан, Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев электр  энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш ва электр энергиясини иқтисод қилиниши бўйича белгиланган вазифалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

       Семинар давомида Бўзатов-Чимбой бўлимидаги барча  насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, паррандалар ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб қишлоқ хўжалиги экинларини экишни йўлга қўйиш ва насос станциялар атрофида мевали, манзарали ва бошқа турдаги дарахт кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати