Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига
2024 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича
М А Ъ Л У М О Т
Ҳисобот даврида вазирликка 377 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги орқали – 68 та, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши орқали – 183 та, бошқа ташкилотлардан – 6 та, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси «Халық мүрәжаты» платформаси орқали – 20та ва Сув хўжалиги вазирлиги аппаратига – 100 та шундан вазирликнинг раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 47 та мурожаат келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатлар белгиланган муддатларда масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилиб мурожаат эгаларига ўрнатилган тартибда жавоб хатлари юборилган.
Жами 345 та ўрганилиб чиқилган мурожаатларнинг 235 таси қаноатлантирилди (бу курсаткич 69 % ташкил этади), 105 та мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 4 та мурожаат тегишлилиги буйича юборилди ва 1 та мурожаат рад этилди ва 32та мурожаат иш жараёнида.
Сўнгги йилларда кўзатилаётган сув танқислиги сабабли келиб тушаётган мурожаатларининг 73,7 фоизида сув билан таъминлаш масаласига боғлиқ муаммолар акс эттирилган.
Келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар:
фермер хўжаликлари экин майдонларини ва фуқароларнинг томорқа ерларини сув билан таъминлаш масаласи бўйича келиб тушган 278 та мурожаатдан 254 та ўрганилган, шундан 182 мурожаат қаноатлантирилган бўлиб бу 71,6 % и ташкил этади (ҳисобат даврига 24 та мурожаат ўрганиш жараёнида);
канал, коллекторларни қазиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича жами 24та мурожаат келган, шундан 22 таси ўрганилган шу жумладан 12 мурожаат қаноатлантирилган 2та мурожаат ўрганиш жараёнида);
ишки канал ва ариқларни тозалаш ва таъмирлаш масаласи буйича жами 6та мурожаатдан 5 таси ўрганилган, шундан 2 мурожаат қаноатлантирилган (1та мурожаат ўрганиш жараёнида);
насос ўрнатиш ва таъмирлаш-тиклаш, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалари бўйича келиб тушган жами 18та мурожаатдан 17таси ўрганилган, шундан 8 мурожаат қаноатлантирилган (1 та мурожаат ўрганиш жараёнида);
бошқа масалалар (иш ҳақи, сув хўжалиги объектларини хусусий шерикликка бериш, ишга жойлаштириш ва ҳ.к.з) жами 51 та мурожаат, шундан ўрганилгани 47 та мурожаатнинг 31таси қаноатлантирилган (4та мурожаат ўрганиш жараёнида) ташкил этади.