Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари томонидан Амударё туманидаги “Тўлқин” насос станциясида суғориш мавсуми давомида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш” йили деб белгилангани алоҳида таъкидланиб, йил давомида насос станцияларидан фойдаланишда электр энергия самарали фойдаланиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
Семинар ишида насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, насос станцияси атрофида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати