Тахтакўпир туманидаги «Айдосқаъла» насос станциясида насос агрегатларини таъмирлаш ва уларни белгиланган электр энергияси лимитлари доирасида ишлатиш, ободонлаштириш ва ёрдамчи хўжаликларда амалга оширилган ишларни муҳокама қилишга бағишланган семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва унинг ҳудудий участка масъул ходимлари иштирок қилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг белгиланган режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик график тасдиқланганлигини ва шунга кўра барча ҳудудларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб берилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Бошқарманинг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов мазкур туман ҳудудидаги насос станцияларида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, насос станцияларнинг 2023 йилда режалаштирилган насос агрегатларини таъмирлаш тиклаш режаси билан таништириб, бажарилаётган таъмирлаш ишларининг сифатини шахсан бўлим бошлиқлари назоратга олиши кераклигини такидлаб ўтди.
Тадбир иштирокчилари насос станцияси ва агрегатларининг ҳолатини, журналларнинг юритилишини кўздан кечирдилар. Бу жараёнда Бошқарманинг Энергетика бўлими мутахассиси А.Балтабаев сўз олиб, насос станцияларига сув сарфини «онлайн» мониторинг қилувчи ва энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ишлари бўйича ҳам топшириқлар берилди ва уларнинг афзалликлари кенг тушунтирилди.
Семинар давомида ишчи ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб атрофлича муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги матбуот хизмати