Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган ва бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил этилиб, сувчи аёлларга эҳтиром кўрсатилмоқда.
Сана муносабати билан Шуманай тумани ирригация бўлимида ҳам тадбир ташкил этилиб, унда шуманайлик сувчи аёлларга совғалар топширилди. Шунингдек, соҳада самарали меҳнат қилиб келаётганлар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Шунингдек, туман ирригация бўлимида хизмат қилиб келаётган барча хотин-қизлар учун байрам дастурхони ёзилди.
15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги сув хўжалигининг бошқа тизим ташкилотларида ҳам тадбирлар ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати