КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ДАЛАДА ОБЪЕКТЛАР БОШИДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

      Бугун куннинг иккинчи ярмида сув хўжалиги масъуллари Кегейли туманида бўлиб, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н. Атакулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Т.Мадиреймовлар сўзга чиқиб, 2021 йилда хусусий шерикликка олинган “Шунақ” насос станциясида бўлиб, ўтган йиллар давомида “Сарибаев Турғанбай” фермер хўжалиги битим шартларида келтирилган инвестицияни киритилмагани танқид қилинди.

      Бу борада фермер хўжалиги зиммасидаги мажбуриятни тўла англагани ва бажариш чораларини кўришини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда сув хўжалиги объектларини давлат хусусий шериклик асосида талабкорларга бошқарувга беришнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.

      Шу куни Сув хўжалиги масъуллари Кегейли тумани “Жанабазар” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ақлли сув” қурилмаси ўрнатилган “Жилуан жап” каналининг гидропостида кўргазмали семинарда иштирок қилдилар.

        Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тушинтирилиб, эндиликда сувнинг ҳисобини тўғри юритишда “Ақлли сув” қурилмаларининг роли муҳим эканлиги, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирлар доирасида ҳудуддаги масъулларга ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати