УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК СУВЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ҚИЛМОҚДА

     Ҳар йил Наврўз байрами арафасида юртимизда анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.  Жорий йилги ана шу тадбир 16-18 март кунлари оралиғида «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилиши белгиланди.

     Бугун Нукус шаҳри марказида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ўрнатилган майдонда юқоридаги келтирилган умумхалқ ҳашарини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадид «Тоза шаҳар» акциясига старт берилди.

     Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.

 

Тадбирда сўз олганлар, республиканинг барча ҳудудларида ҳашарларни уюшқоқлик билан ўтказиш, тадбир доирасида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштириш ишлари олиб борилиши назарда тутилганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бундан ташқари, шу куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади. Нукус шаҳрида старт берилган умумхалқ ҳашари бошқа туманларда ва вазирлик ташкилотлар ходимлари ҳам фаоллик билан киришиб кетдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги тизим ташкилотлари ходимлари ҳам 3 кунлик ҳашарда фаоллик кўрсатишмоқда.

Бугун эрта тонгдон ҳар бир тизим ташкилоти ходимлари дастлаб ўзларининг маъмурий бинолари атрофларини ободонлаштиришга киришдилар. Куннинг иккинчи ярмида каналлар ва сув иншоотлари атрофларига мевали ва манзарали дархт кўчатларини экиш, уларни суғориш ишларини бошлаб юбордилар.

Юртимиз ободлиги, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш ва яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадад ўтказилаётган ушбу тадбирда айниқса, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси, “Суенли” ИТБ, Тўткўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимларининг ташаббускорлиги яққол сезилмоқда.

Бир сўзбилан айтганда, «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида қорақалпоғистонлик сувчилар фаоллик кўрсатишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати