Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Нукус туманида жойлашган “Қалбай” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш ва насос станциялар атрофидаги ҳимоя майдонларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Унда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев тадбир иштирокчиларига насос станцияларида энергия ресурсларидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти, бу борада режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикда белгилаб берилган вазифалар, замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш каби масалалар юзасидан тушунтириш берди.

Шунингдек, Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаев сўзга чиқиб, электр энергиясидан самарали фойдаланиш борасида Бошқарма томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Унда келтирилишича, насос станция агрегатларига 7 дона янги насос, 6 дона электродвигател, 1 дона конденсатор, 2 дона қуёш батереяси ва 130 дона светодиод лампалари ўрнатилганлиги ҳисобидан 1 млн 280 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.
Тадбир иштирокчилари “Қалбай” насос станциясида ўрнатилган қуёш панеллари ва энерго тежамкор ускуналар, таъмирлаш ишлари, насос агрегатларининг ҳолати ва ҳудудда ташкил этилган ёрдамчи хўжалик билан яқиндан танишдилар.
Масъуллар томонидан Бошқарманинг “Нукус-Кегейли» бўлими бошлиғи А.Қосжановга насос станцияси атрофида ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш, ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш ва ишчи ходимларни қўшимча рағбатлантириш юзасидан қўшимча вазифалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати