Беруний тумани: НАСОС СТАНЦИЯСИДА ИШ ЖУРНАЛЛАРИ ЮРИТИЛИШИ ЎРГАНИЛДИ

      Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида “НАПЭ-162” насос станциясида электр энергиясини иқтисод қилиш ва насос станцияларида кузги мавсумда амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

       Муҳокама аввалида, Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Приздентнинг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сон қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтирди. Шунингдек, насос станцияларида электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ва иқтисод қилиш электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида сифатли олиб бориш бўйича  вазифалар белгилаб олинди.

      Шунингдек, масъуллар ушбу насос станциясида иш журналлари юритилиши ва агрегатларнинг ҳолатини ўргандилар.

       Тадбир давомида Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси ишлаб чиқариш бўлими мутахассиси Э.Атажанов тадбирда иштирок қилаётган ходимларга насос станцияларида электро техника жиҳозларини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш, техника хавфсизлик қоидаларига қатъи амал қилиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати