Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Беруний туманидаги “НАПЕ” 192-сонли насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда куз-қиш таъмирлаш тадбирлари доирасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ишлаб чиқариш бўлими мутахассиси Э.Атажанов қатнашувчиларга 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида жами 55 дона давлат насос агрегатларини таъмирлаш белгиланиб, шундан 15 ноябргача 15 насос агрегати тўлиқ таъмирлангани ҳамда бу борадаги ишларни уюшқоқлик билан давом этириш юзасидан тушунтириш берди.
Маълумот ўрнида: “НАПЕ” 192-сонли насос станцияси 1985 йил ишга туширилган бўлиб, ҳозирда насос станцияда 2 та СНПЕ 500/10 ва 20 НДН русумидаги насос агрегати ва 110 -132 кВт қуввватидаги электродвигателлар ўрнатилган. 2024 йилда жами 200 минг кВт электр энергия лимити ажратилган бўлса, ҳозирги кунгача 162.2 минг кВт эл энергияси сарфланган. Мазкур насос станцияси ҳудуддаги 160 гектар майдонни суғориш ва шўр ювиш мавсумида узлуксиз сув етказиб бериб келмоқда.
Тадбир иштирокчиларига насос станцияси атрофида ёрдамчи хўжалик ташкил этиш ҳамда атрофдаги ҳимоя зоналарига кўчат экиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати